Бугун фидойи ва меҳнатсевар раҳбар, донишманд ва самимий инсон Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевич таваллуд топган кун.
Бугун фидойи ва меҳнатсевар раҳбар, донишманд ва самимий инсон Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевич таваллуд топган кун.
Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси туманимиз ҳокими Шавкат Қурамбаевичнинг Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида Юртбошимизга камарбаста ва қанот бўлиб, ҳар доим қатъиятли, теран ва холис фикрли, ташаббускор бўлишларида омад ҳамроҳ бўлишини ҳамда ҳамиша энг халқпарвар ҳоким бўлиб юришларини чин юракдан тилаймиз.
Бугун боғотликлар Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фарзандлар ва неваралар саодатини, яна узоқ йиллар жамият ривожида халқимизнинг, Юртбошимизнинг ҳурматини қозониб юришингизни, ҳар доим қатъиятли, теран фикрли, ўктам ва шаҳдам қадамли бўлиб қолишингизни тилаймиз!
Ҳурматли Шавкат Қурамбаевич! Сизга барча эзгу ва хайрли ишларингизнинг рўёбга чиқишида Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!
ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Боғот тумани ҳокимлиги
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
12-07-2021, 09:51
Вернуться назад