DataLife Engine / МЕНИНГ БАХТИМ, ТАХТИМ, ГЎЗАЛ БОҒОТИМ!

МЕНИНГ БАХТИМ, ТАХТИМ, ГЎЗАЛ БОҒОТИМ!

МЕНИНГ БАХТИМ, ТАХТИМ, ГЎЗАЛ БОҒОТИМ! Ҳа, азизлар ҳақиқатан ҳам ўтганларимиздан бизга мерос қолган ҳикматли сўзлар орасида оққан дарё оқмай қолмас деган гап ҳақлигини Боғотликлар бугун яна бир бор исбот қилишди. Бугун эрта тонгдан туман ҳокимлиги, туман Кенгаши депутатлари, тумандаги барча корхона-ташкилотлар жамоаси, барча маҳаллалар ва табиатсевар инсонлар бир тану бир жон бўлиб ҳашарга отландилар. Халқимиз дилидан мустаҳкам жой эгаллаган, Боғотнинг довруғини етти иқлимга достон қилган, бетакрор хонанда ва созанда, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов номли маҳаллага тўпланиб бу ерда олиб борилаётган таърифларга сиғмас бунёдкорликларнинг ҳам гувоҳи, ҳам бевосита иштирокчиларига айландилар. Айниқса, маҳаллага кириб келишда ХУШ КЕЛИБСИЗ, ОРТИҚ ОТАЖОНОВ МАҲАЛЛАСИ деб ёзув битилган замонавий дарвоза олдида қалбларимиз чексиз қувончларга тўлди. Табиат томонидан бизга туҳфа этилган ер, сув, ҳаво, ўсимликлар ва ҳайонот дунёсининг нақадар бебаҳо бойлик экани, уни қадрлаш ҳар бир ватанпарвар фуқаронинг муқаддас бурчи, мажбурияти эканини юракдан ҳис этиб, уларга алоҳида эътибор билан ёндашилди. Маҳаллада инсон учун зарур бўладиган барча қулайликларнинг яратилаётганига туманимиз аҳли, вилоятимиз барча шаҳар ва туманларидан келган элдошларимиз биргаликда гувоҳ бўлдик. Бир сўз билан айтганда халқимизнинг маҳалла ободлиги йўлидаги беминнат хизматлари, Ортиқ Отажоновнинг руҳларини мангуга шод қилиш билан ҳам боғлиқлигига яна бир амин бўлдик. Боғотим! Сен буюкларга бешик бўлган табаррук заминсан! Боғотим! Сен дунёда ягонам, покиза виждоним орзу умидим, ҳаётимсан! Боғотим! Табиат бағрида юракдан битганим ушбу шеъримни қабул эт! БОҒОТИМ!Хоразмнинг порлоқ юлдузи, Тўйсиз ўтмас кеча кундузи. Мозийга тақалур асл илдизи Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим! Қалажиқ тилга кир, мозийдан сўйла, Ортиқ, Шермат булбул наводан куйла, Мададкоринг Аллоҳ, сен буни ўйла, Менинг бахтим тахтим гўзал Боғотим! Ўғил қизларингнинг бахти ётмасин, У дунё, бу дунё иши қайтмасин. Ғанимларинг туҳмат тошин отмасин Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим! Ризқ насиба кони сенда яралган, Деҳқонларинг номи дунё таралган.Машарип ўзбекнинг фаҳри саналган Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!Хоразмнинг полвони ўзинг, Юксакка интилар нарвони ўзинг. Доимо даврада биринчи сўзинг Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим!Аллоҳ, сендан сўрай, халқим бахтини, Бергин инсонларга омад тахтини. Қабул эт, Улуғбек ўғлинг аҳдини Менинг бахтим, тахтим, гўзал Боғотим! Улуғбек Ибраҳимов Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати
12-07-2021, 10:04
Вернуться назад