DataLife Engine / БОҒОТДА ҲАМ УЗУМДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИНАДИ

БОҒОТДА ҲАМ УЗУМДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИНАДИ

БОҒОТДА ҲАМ УЗУМДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИНАДИ Яратган ўлкамизни жаннатмонанд этиб бунёд этган. Еримиз эса бамисоли хазина, ундан дур ундириш мумкин. Боғотлик миришкорлар ана шу тамойиллар асосида чиройли бир тажрибага қўл урмоқдалар. Улар нафақат ҳовли-жойлари балки кўча бўйлари, ҳатто катта йўл устига ҳам сўрток қилиб узум етиштирмоқни ният қилишган. Бу йил ушбу тажриба асосида «Узумзор» маҳалласи боғбонларининг тажрибаси оммалашмоқда. «Узумзор» шаҳарчасидаги 810 та хонадонда 78 гектар узумзор боғлар мавжуд. Ҳар бир хонадон ўртача 250-300 центнердан яъни 15 тоннагача ҳосил етиштириб сотади. Ҳар бир хонадон йилига ўртача 20- 30 миллион сўм даромад қилмоқда. Яна бир қувонарли ҳолат шуки, «Узумзор» шаҳарчасида бирорта ҳам «Темир дафтар»да турган фуқаро йўқ. Ҳалол меҳнат самарасидан аҳоли фаровон яшамоқда. Туманимиздаги барча маҳалла вакиллари келиб узумчиликнинг агротехникасини кўриб, узумчиликни ана шундай усулда ривожлантириш бўйича керакли тажрибаларни ўрганяптилар. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
13-07-2021, 07:43
Вернуться назад