DataLife Engine / Ижтимоий тармоқларда куни кеча «Боғот тумани «Гулзор» маҳалласида сувсизлик муаммосидан томорқа ерлар зарар кўрмоқда» деган мавзудаги видеолавҳалар тарқатилган эди.

Ижтимоий тармоқларда куни кеча «Боғот тумани «Гулзор» маҳалласида сувсизлик муаммосидан томорқа ерлар зарар кўрмоқда» деган мавзудаги видеолавҳалар тарқатилган эди.

Ижтимоий тармоқларда куни кеча «Боғот тумани «Гулзор» маҳалласида сувсизлик муаммосидан томорқа ерлар зарар кўрмоқда» деган мавзудаги видеолавҳалар тарқатилган эди.Боғот тумани ҳокимлиги ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассислари, маҳалла раиси, маҳалла мироби биргаликда кун давомида канал ва ариқларни, аҳоли томорқаларини хонадонма- хонадон юриб вазиятни ўргандилар. Ўрганиш давомида «Гулзор» маҳалласидан олинган видеолавҳадаги ҳолат хонадонларда аниқланмаганлигини билдирамиз. Боғот тумани ҳокимлигининг ахборот хизматига «Гулзор» МФЙ раиси Ўткир Аминов томонидан берилган маълумотномада маҳалладан оқиб ўтаётган канал ва ариқларда оқар сув етарли келиб турганлиги, маҳаллада аҳолининг оқар сувга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилганлиги билдирилган. Ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасига кўра маҳаллада оқар сув муаммоси тўлиқ ўз ечимини топганлигини билдирамиз. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
13-07-2021, 07:46
Вернуться назад