DataLife Engine / ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЎТКАЗИЛГАН ПРЕСС-ТУР ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА БЎЛИБ ЎТДИ

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЎТКАЗИЛГАН ПРЕСС-ТУР ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА БЎЛИБ ЎТДИ

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЎТКАЗИЛГАН ПРЕСС-ТУР ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА БЎЛИБ ЎТДИ Боғот тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Боғот туман бўлими ҳамда халқ таълими билан ҳамкорликда Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Боғот тумани “Қалажиққалъа” маҳалласида жойлашган 9203-сонли ҳарбий қисмнинг 5-чегара постида тўпланган энг илғор тажрибалар, жанговар тайёргарликда эришилаётган ютуқлар, мамлакатимиз тарихидаги ёрқин воқеаларни ёшлар ўртасида тарғиб қилиб бориш, уларда ҳарбий касбга қизиқтириш, Миллий армиямиз билан фахрланиш, ватанпарварлик руҳини шакллантириш мақсадида ҳарбийлар билан пресс-тур тадбири ўтказилди. Тадбир иштирокчилари чегара постидаги аскарларга яритиб берилган шароитлар, қурол- яроғлар ва хизмат қилиш жараёни билан танишдилар. Ушбу пресс- турдаги кўргазмали тадбирлар ёшларда катта таассурот уйғотиб, она-ватанга, ҳарбийлик касбига бўлган меҳр туйғуларини янада ошириш йўлидаги фаолиятимизга хизмат қилишига шубҳамиз йўқ. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
15-07-2021, 11:12
Вернуться назад