DataLife Engine / Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма мавжудми?

Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма мавжудми?

Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма мавжудми? Машинада тезликни оширганим туфайли жаримага тортилдим. Танишларим агар жариманинг маълум қисмини тўласам, менга имтиёз берилишини айтишди. Шу тўғрими?«Нурафшон» МФЙдан Д.Бекчанов— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.Бироқ айтиш керакки, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда, жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда, ушбу қоида қўлланилмайди. Боғот тумани Адлия бўлими бошлиғи Яшинбек Болтаев Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
15-07-2021, 11:18
Вернуться назад