DataLife Engine / БАРЧА ТАШҚИ РЕКЛАМАЛАР ДАВЛАТ ТИЛИДА ВА ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИДА БЎЛИШИ КЕРАК

БАРЧА ТАШҚИ РЕКЛАМАЛАР ДАВЛАТ ТИЛИДА ВА ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИДА БЎЛИШИ КЕРАК

БАРЧА ТАШҚИ РЕКЛАМАЛАР ДАВЛАТ ТИЛИДА ВА ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ЎЗБЕК АЛИФБОСИДА БЎЛИШИ КЕРАК Маънавиятимиз, маданиятимиз, ўзлигимиз тимсоли бўлган ўзбек тилини ҳурмат қилиш, унинг нуфузи ва мавқеини оширишда барча фуқаролар масъулмиз. Келажак авлодга мерос саналмиш она тилимизнинг софлигини сақлаш учун бугун ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.Боғот тумани марказидаги ташқи рекламалар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокими маслаҳатчиси Д.Абдуллаева, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари М.Абдуллаевалар йўл бўйида ўрнатилган ташқи рекламалардаги ёзувларни ўрганишди. Ўрганишда имловий хато ёзилган, эскирган, бошқа тилда ёзилган ҳамда ўрнатилиши мумкин бўлмаган дарахтлар, симёғочларга ўрнатилган ташқи рекламалар бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрланди. Боғот туманида асосий магистрал йўллар, ички йўл ёқасида жойлашган ташқи рекламалар ўрганилиб, бу юзадан масъуллар билан боғланиб, муаммоларни бартараф этишга киришилди.
16-07-2021, 08:15
Вернуться назад