DataLife Engine / БОҒОТЛИК ИЛМГА ЧАНҚОҚ ЁШЛАР УЧУН ЁТОҚХОНА БИНОСИ ҚУРИЛМОҚДА

БОҒОТЛИК ИЛМГА ЧАНҚОҚ ЁШЛАР УЧУН ЁТОҚХОНА БИНОСИ ҚУРИЛМОҚДА

БОҒОТЛИК ИЛМГА ЧАНҚОҚ ЁШЛАР УЧУН ЁТОҚХОНА БИНОСИ ҚУРИЛМОҚДА Боғот туманидаги Республика миқиёсида ОТМларга битирувчиларининг ўқишга кириши натижаси бўйича ТОП - 20 таликдан ўрин олган 92- сон мактаб интернатида 200 ўринга мўлжалланган ётоқхона биносини қуриш ишлари олиб борилмоқда.Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Умумтаълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, бино-иншоотлардан фойдаланишни мувофиқлаштириш, давлат-хусусий шериклик бўлими бошлиғи Э.Болтаев, Боғот тумани халқ таълими бўлими мудири С. Бобожонов ҳамда «Сухроб- Отамурод» қурилиш ташкилоти масъуллари билан биргаликда Боғот туманидаги 92-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари таҳлилий кўриб чиқилди.Бугунги кунда мактаб- интернатида мавжуд блокни таъмирлаш ва 200 ўринга мўлжалланган ётоқхона биносини қуриш ишлари сифатли қилиб олиб борилмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
16-07-2021, 08:19
Вернуться назад