DataLife Engine / ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ Куни кеча Боғот тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими ўринбосари Р.Шарипов фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда 44 нафар фуқаролар турли хилдаги масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатлар асосан моддий ёрдам, йўл, тоза ва оқава сув ўтказилишида, имтиёзли кредит масаласида, ишга жойлашиш ҳамда моддий тарафдан қўллаб- қувватланиш масалалари бўйича мурожаат қилишди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Бунинг натижасида фуқаролар томонидан ўртага ташланган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама этилиб, 17 та мурожаатга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
16-07-2021, 08:22
Вернуться назад