DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН «ҲОКИМ СОАТИ» ЎТКАЗИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН «ҲОКИМ СОАТИ» ЎТКАЗИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН «ҲОКИМ СОАТИ» ЎТКАЗИЛДИ Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Ҳоким соати»да ҳокимлик ходимларининг фаолиятини таҳлилий ва танқидий баҳолади ҳамда ҳар бир ходимга қатъий топшириқлар берди.«Ҳокимлик соати»да ҳоким ўринбосарлари, ҳоким маслаҳатчилари, таҳлилий -назорат гуруҳи ходимлари, бўлим бошлиқлари, ҳокимликнинг барча ходимлари қатнашдилар.Туман ҳокими «Ҳоким соати»да ижтимоий- иқтисодий, сиёсий- ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтдилар.Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан ҳокимлик ходимларига давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг селектор йиғилишларидаги топшириқлари, бу юзадан туманда амалга оширилаётган ишларнинг тафсилотлари ҳамда селектор йиғилишида кўтарилган масалаларнинг мазмун - моҳияти тушунтирилди ва галда энг долзарб топшириқлар белгилаб берилди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
17-07-2021, 04:00
Вернуться назад