DataLife Engine / ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ЧЕКАНКА МУҲИМ АГРОТЕХНИК ТАДБИР ҲИСОБЛАНАДИ

ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ЧЕКАНКА МУҲИМ АГРОТЕХНИК ТАДБИР ҲИСОБЛАНАДИ

ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ЧЕКАНКА МУҲИМ АГРОТЕХНИК ТАДБИР ҲИСОБЛАНАДИ Боғот туманида ғўза парваришида чеканка қилишнинг муҳимлигини тажрибада синаган бободеҳқон кластер ва фермерларлар вақтида чеканка олиш ишларини бошлаб юбордилар. Ғўза бошқа иссиқсевар техник экинларга нисбатан узоқ муддат ўсади, бунга ўсимлик тупидаги меваларнинг бирин-кетин пайдо бўлиши, озиқ моддалар, сув ва бошқа омиллар таъминланиш даражаси бир хилди эмаслиги сабаб бўлади. Айни шу даврда ўсимлик озиқ моддаларининг, намликнинг етарли бўлишини, зараркунандалардан сақланиши, барча агротехник тадбирларни вақтида юқори сифатли ўтказилишини талаб қилади. Ғўзанинг нормал ривожланишини таъминлаш ва ҳосил органларининг тўкилишини камайтиришда чеканка муҳим агротехник тадбир ҳисобланади. Ушбу лавҳалар туманимизнинг Туркистон, А.Навоий, Машариф Қувоқов ҳудудларидан олинди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
17-07-2021, 04:09
Вернуться назад