БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ ҚУРБОН ҲАЙИТИ АЙЁМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАБРИГИ
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГҚУРБОН ҲАЙИТИ АЙЁМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАБРИГИ
Ассалому алайкум азиз ватандошлар!Ҳалоллик, поклик, меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз ифодаси бўлган Қурбон ҳайити байрамингиз бугунги Арафа кунингиз қутлуғ қадам ва муборак бўлсин!Яратган Аллоҳ бизни қутлуғ айёмга, файзли, меҳр-оқибатли, барокатли кунларга етказганига беҳисоб шукроналар айтамиз. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтаманки, ушбу улуғ айём кунларида карантин талабларига қаттиқ риоя қилиш билан сабр, бардошли, матонатли бўлиб, муаммоларни матонат билан енгишга қўшаётган ҳиссаларингиз учун бутун туман аҳлига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Туманимизда иқтисодий томондан тараққиёт, ислоҳотлар бўлаётгани барча жабҳаларда юксалишлар, янгиланишлар рўй бериб, инсонлар бир-бирига меҳрли, оқибатли бўлаётгани бугунги улуғ кунларда янада намоён бўлмоқда.Қурбон ҳайити муносабати билан Боғот туманида «Темир дафтар»га киритилган 134 та оилага 20,1 млн. сўм, «Аёллар дафтари»даги 264 та аёлларга 39,6 млн. сўм, «Ёшлар дафтари»га киритилган 110 нафар ёшларга 16,5 млн. сўм пул маблағлари ажратилгани халқимиз ҳар доим эътиборда эканидан, ушбу маблағлар эгаларининг ўксик юракларини шодликка тўлдиргани эҳтиёжманд оилалар ушбу муқаддас кунларда яна бир бор давлатимизнинг беғараз кўмагини олаётганидан мамнун бўлмоқдалар.Айни шу кунларда эл- юртимизга хос ва мос меҳр- мурувват, саҳоват туйғулари яққол намоён бўлиб, барчамизни эҳтиёжманд, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни обод қилиш каби савобли ишларга ундаяпти.Эзгу ишлар замирида ислом динининг инсонпарварлик моҳияти ва қудратини кўрамиз, буюк маънавий мерос ворислари эканимиздан ҳақли равишда фахрланамиз.Азиз Боғотлик элдошларим!Пайғамбаримиз Ҳадисларида ёзилган ҳикматларга кўра,етимлар, касаллар, қариялар ҳолидан хабар олиш, бир ширин калом билан уларнинг хурсандчилигига сабабчи бўлишни улкан савоб эканлиги айтилган. Ҳурматли элдошларим!Қурбон ҳайити кунлари савоб олиш учун энг долзарб бўлган кунлардан унумли фойдаланайлик!Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ҳурмат билан,Боғот тумани ҳокимиШавкат Яхшибаев19.07.2021 йил
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
19-07-2021, 03:02
Вернуться назад