DataLife Engine / ҚУРБОН ҲАЙИТИ АРАФАСИДА БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ БЎЛИБ МЕҲНАТ ҚИЛГАН УНИТИЛМАС ЭЛДОШИМИЗ ШАКАРЖОН ЮСУПОВНА ХЎЖАНИЁЗОВАНИ ЭСЛАБ...

ҚУРБОН ҲАЙИТИ АРАФАСИДА БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ БЎЛИБ МЕҲНАТ ҚИЛГАН УНИТИЛМАС ЭЛДОШИМИЗ ШАКАРЖОН ЮСУПОВНА ХЎЖАНИЁЗОВАНИ ЭСЛАБ...

ҚУРБОН ҲАЙИТИ АРАФАСИДА БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ БЎЛИБ МЕҲНАТ ҚИЛГАН УНИТИЛМАС ЭЛДОШИМИЗ ШАКАРЖОН ЮСУПОВНА ХЎЖАНИЁЗОВАНИ ЭСЛАБ... Хотира чироғи ўчмасин бир дам,Қадрланиш учун яралган одам... Шакаржон Хўжаниёзова... ОПА.Бу исмни тилга олганимизда ғайрат- шижоатли, бир сўзли, эл-юрт дардини оиласидан, ўзининг соғлигидан устун қўя олган сабрли опанинг нурли, синчков юзлари кўз олдингизда гавдаланади.Ш.Ю.Хўжаниёзова 1989-2001 йилларда Боғот тумани ҳокими, 2001-2011 йилларда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2011 йилдан то умрининг охиригача Хоразм вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари лавозимларида ўзини аямасдан сидқидилдан меҳнат қилиб, элим, юртим деб яшаб ўтган қатъиятли бетакрор нотиқ, кучли раҳбар аёл. Хоразмнинг, Боғот туманининг иқтисодий юксалишига катта ҳисса қўшган ШАКАРЖОН ОПАнинг руҳлари ҳамиша дўстларидан, шогирдларидан, барча Боғот аҳлидан шод бўлсин! БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
20-07-2021, 11:50
Вернуться назад