DataLife Engine / «САВОБ ИШНИ ҲАР КУН, ҲАР КИМ ҚИЛМОҒИ ДАРКОР...»

«САВОБ ИШНИ ҲАР КУН, ҲАР КИМ ҚИЛМОҒИ ДАРКОР...»

«САВОБ ИШНИ ҲАР КУН, ҲАР КИМ ҚИЛМОҒИ ДАРКОР...» Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг Қурбон Ҳайити муносабати билан йўллаган табригини ва ҳокимлик ташаббуси билан берилаётган озиқ- овқат маҳсулотлари 43 та маҳаллага беркитилган Боғот тумани ҳокимлиги ходимлари кун давомида етказиб бермоқдалар.Ҳа, Боғотлик фидойи инсонлар «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!» ғоясини илгари суриб, Қурбон ҳайитида хонадонларга, айниқса «Темир дафтар»да турган оилаларга қувончли дақиқаларини совға қилишда бардавом бўлмоқдалар.Зеро, ўзбекона менталитетимизга хос ва мос бўлган «Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилмоғи даркор». Қутлуғ айём кунларида савобли ишларга бош бўлаётган барча элдошларимизни, ҳокимлик ходимларини, ташкилотларнинг раҳбарларини, тадбиркорлару ҳомийларимизни Боғот тумани ҳокимлиги Қурбон ҳайити айёми билан самимий муборакбод этади! БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
20-07-2021, 12:01
Вернуться назад