DataLife Engine / БУГУН ШИФОХОНАДА ЁТГАН БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

БУГУН ШИФОХОНАДА ЁТГАН БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

#БОҒОТ_ТУМАНИ_ҲОКИМЛИГИ БУГУН ШИФОХОНАДА ЁТГАН БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИБугун муборак айём Қурбон ҳайити муносабати билан Боғот тумани ҳокимлиги ходимлари томонидан ТТБда ётган беморларга ҳайитликлар тарқатилди. Миллий менталитетимизга хос азал- азалдан келаётган ўзбекона қадриятларимиз тимсоли бўлган меҳр-оқибат, саҳоватлилик яна бир бора беморлар дардига шифо бўлди, десак муболаға бўлмайди. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг байрам табриги ва эзгу тилаклари беморларга ўқиб эшиттирилди ва байрам совғаларини топширди.ТТБ бошлиғи Аҳмаджон Саидов ва ТТБда шифо истаб даволанаётган бемор элдошларимиз туман ҳокимлиги томонидан кўрсатилган ғамхўрлик ва меҳр- оқибат учун ўзларининг миннатдорлигини билдирдилар.
22-07-2021, 11:30
Вернуться назад