DataLife Engine / ҚУРБОН ҲАЙИТИ - ХОНАДОНЛАРГА ХУРСАНДЧИЛИК ОЛИБ КЕЛДИ

ҚУРБОН ҲАЙИТИ - ХОНАДОНЛАРГА ХУРСАНДЧИЛИК ОЛИБ КЕЛДИ

ҚУРБОН ҲАЙИТИ - ХОНАДОНЛАРГА ХУРСАНДЧИЛИК ОЛИБ КЕЛДИБоғот туманида Қурбон ҳайити кунларида ижтимоий ҳимояга муҳтож 508 та оилага 142 млн 300 минг сўм нақд пул ва 350 млн.сўмлик ун, ёғ, гўшт маҳсулотлари тарқатилди Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Боғот туманида «Темир дафтар»га киритилган 134 та оилага 30 млн. 100 минг сўм, «Аёллар дафтари»га киритилган 264 та оилага 79 миллион 200 минг сўм, «Ёшлар дафтари»га киритилган 110 нафар ёшга 33 миллион сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилди. (https://t.me/qoshkopirhokimlik/9392)Шунингдек, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳомийлар ва тадбиркорлар ёрдами билан 350 миллион сўмлик ун, ёғ, гўшт, озиқ- овқат, ширинликлар етказиб берилди. «Ғалаба» маҳалласида яшовчи бир уйда яшаётган учта ногирон аёлларга тикув машинаси етказиб берилди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
22-07-2021, 11:33
Вернуться назад