DataLife Engine / ТУМАНИМИЗДА ЯНА БИР КЎЧА ТАЪМИРЛАНДИ

ТУМАНИМИЗДА ЯНА БИР КЎЧА ТАЪМИРЛАНДИ

ТУМАНИМИЗДА ЯНА БИР КЎЧА ТАЪМИРЛАНДИ Эътироф этиш жоизки, сўнги йилларда Боғот туманида йўлсозлик соҳасини ривожлантириш, йўлларни халқаро талаблар даражасига етказиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Жумладан, бугунги кунда туманнинг ҳар бир маҳаллалаларида замонавий текис йўллар, пиёдалар учун йўлакчалар, кўприклар барпо қилинмоқда. Бугун тумандаги «Обод» МФЙнинг ички йўлларида ҳам таъмирлаш ишлари якунланди.Туман марказига олиб борувчи «Янги турмуш» кўчасининг йўллари ҳолати олдин жуда ачинарли ҳолда эди, энг таъмирланишга муҳтож бўлган 1 километр узунликдаги йўлга асфальт ётқизилди. Маҳалла аҳли йўлнинг текис ва равон бўлганидан туман раҳбарларидан жудаям хурсанд. Зеро, ҳар қандай ислоҳот ва ўзгаришлар негизида инсонларни рози қилишдек эзгу амал туради. Халқни рози қилиш ҳар бир ишимизда унум ва бараканинг пойдеворидир. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
24-07-2021, 02:33
Вернуться назад