DataLife Engine / БОҒОТДАН ПРЕЗИДЕНТГА ТАБРИК ТЎЛА МАКТУБ ЙЎЛЛАНДИ

БОҒОТДАН ПРЕЗИДЕНТГА ТАБРИК ТЎЛА МАКТУБ ЙЎЛЛАНДИ

БОҒОТДАН ПРЕЗИДЕНТГА ТАБРИК ТЎЛА МАКТУБ ЙЎЛЛАНДИ ШУКРОНА КУНИНГГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ПРЕЗИДЕНТИМИЗ! Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.МирзиёевгаХоразм вилояти Боғот тумани «Янги Қадам» шаҳарчасида яшовчи 5 нафар фарзанднинг онаси Ражабгул хожи Саидова табрикнома мактубини йўллади. Ражабгул Саидова Боғот туман Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партиясида мафкуравий тарғибот - ташвиқот ишлари бўйича раис ўринбосари булиб ишлаб келмокда.«Ассалому алайкум азиз ва дона йўл бошловчимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев!Яратганнинг ўзи сизни дунёга келтириб, юрт подшоҳи бўлиш бахтини тақдирингизга ёзиб , Ўзбекистон халқига йўл бошчи қилган, бунга кўп - кўп шукуроналар айтамиз .Сиз олийжаноб ҳислатларга эга бўлган , покиза инсонсиз .Сизнинг қалбингиз , юрагингиз халқни яхши яшаши , келажагимиз қўлида бўлган ёшлар тарбияси , азиз халқингизни соғлигидан тутиб , ҳаётда ўрин тутишгача бўлган ҳаёт учун зарур бўлган қирраларга томон ҳар бир томирингиздаги жонингиз шунга қараб уланган .Сизни ўзбек халқи ўз отасидай яхши кўради, ҳурматлайди , эъзозлайди .Сизга бутун жаҳон ҳавас қилади.Сизни Яратгувчи доимо паноҳида асрасин!Сизнинг халқингиз учун барча қилаётган эзгу ишларингиз Яратгувчи наздида олий Мукофот сизни тарбиялаб вояга етказган Каъбангиз отангизга ва Жаннат онангизга улуғ Тожлар бўлсин!Умрингиз узун бўлсин, Яратган Сизга мустаҳкам соғлик саломатлик ато қилсин! Фарзанду , набираларингиз камолини кўриб юриш насиб қилсин .Биз хожилар оиласи эгизак набираларимиз сиз туғилган кун туғилганлар .Хар йил улар туғилган кун дастурхон атрофида , сизга ва оила аъзоларингизга дуолар киламиз .Ҳамиша Сизга Яратгувчининг ўзи куч - қудрат , тугамас сўз бойлиги ва бардамлик, тетиклик ато қилсин!Ҳозирги кунда жаҳон халқи ўз бошидан синовли кунларни кечирмоқда.Шу синовли кунларда ўзбек халқига килаётган ғамхўрлигингизни чеки йўқ.Сиз дона , ўз ишига уста , жонкуяр юрт раҳбарисиз .Сиздан фахрланиб яшаймиз ва ишлаймиз .Сизнинг ажойиб сахийлигингиз ўзбек халқининг омадидир .Илоҳим юртимиз тинч бўлсин!Гўзал жаннат боғларидек кундан кунга гуллаб чирой очиб бораётган янги Ўзбекистонимизни ривожланишида улкан ва катта хизматларингизни биз оналар эътироф этамиз . Янги Ўзбекистонимизни гуллаб яшнашида ҳеч қачон чарчамагайсиз. Бизларнинг эгизак набираларимиз 6 ёшга тўлдилар. Дониёрбек ва Динорахонлар хам ўсиб улгайиб , юртни корига ярайдиган , юртимиз байроғини юқори кўтарадиган , комил инсонлар бўлиб етишсинлар .Ҳурматли азиз юртнинг меҳрибон ,саҳий қалб отаси сизни таваллуд кунингиз билан хожи ота ва хожи оналар оиласи номидан муборакбод этамиз. Илоҳим соғ- саломат, ўзбек халқининг бахтига омон бўлгайсиз.Сизга қалбимиздаги эзгу тилакларимизнинг барчасини Сизга ва Сиз бошлиқ оила аъзоларингизга ҳам йўллаймиз .Сизга чексиз меҳр ва ҳурмат ила Отабек хожи Рўзметовлар оиласи номидан Ражабгул хожи она Саидова (+99 065 06 39)»
24-07-2021, 04:23
Вернуться назад