DataLife Engine / ТОКИОДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН ОЛИМПИАДАДА ҚАТНАШАЁТГАН БОҒОТЛИК СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ ШУ КУНГАЧА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

ТОКИОДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН ОЛИМПИАДАДА ҚАТНАШАЁТГАН БОҒОТЛИК СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ ШУ КУНГАЧА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

ТОКИОДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН ОЛИМПИАДАДА ҚАТНАШАЁТГАН БОҒОТЛИК СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ ШУ КУНГАЧА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ! Боғот туманининг «кураги ерга тегмаган Паҳлавон Маҳмудлари», «мард Тўмарислари» Олимпиадага йўлланма олган Қуронбоев Учқун, Ҳажиева Фарангиз, Шерипбаева Нафиса каби чемпионларимизнинг йиллар давомида эришган ютуқлари билан яқинроқ таништирамиз ва элдошларимизга омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз. УЧҚУН ҚУРАНБОЕВёш спортчи Боғот тумани Деҳқонбозор қишлоғи паҳлавони, Олимпия ва Паралимпия, Осиё ўйинларида чемпионатларида юксак натижаларга эришган, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келган спортчилардандир. У дастлаб 2001-2005-йиллар давомида 30-сонли умум таълим мактабида таҳсил олган, 2005-2010-йиллар давомида Боғот туманидаги Футбол интернатининг ўқувчиси ва ниҳоят , 2010-2012 йиллар Урганч "Олимпиа захиралари" коллежи ўқувчиси бўлган.Кейинчалик 2012-2014 йиллар мобайнида Хонқа Педогокика коллежи ўқувчиси, 2018 йилда Урганч давлат университети талабаси бўлган. ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ: У Парадзюдо бўйича бир карра Ўзбекистон чемпиони.(23.11.2019-йили Гран-при (Ўзбекистон) 1-ўрин).2020-йили 21-феврал куни Грузияда бўлиб ўтган мусобақада фахрли 1-ўрин соҳиби.2021 йил 25 майда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Гран-при мусобақасида 3-ўрин соҳибаси бўлди.Жорий йилнинг 19 июнь куни Ангилияда парадюздо бўйича ТОКИО-2020 ёзги паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколар берувчи халқаро Гран-при мусобақасида 66 килаграмм вазнида олтин медални қўлга киритди. ШЕРИПБОЕВА НАФИСАХОН қўшни қизларга қизиқиб спорт залга борган ва шундан спорт билан жона-жон қишлоғида шуғулланишни бошлаган. Дастлаб, 2008-2010 йиллар Боғот тумани 32- сонли умумтаълим мактабида,2010-2017 йилларда Боғот тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатида, 2018-2019 йил Урганч ОЗК, 2019-2020 йил Боғот маиший хизмат ва ахборот технологиялари коллежи , 2020 йилдан Урганч давлат университети 1- босқич талабаси бўлди. ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ: 1.2017-йил Осиё ва Океания чемпионати(Ўзбекистонда) 1-ўрин.2.2018 йил Осиё ўйинлари (Индонезия Жақарта шаҳри) 2-ўрин.3.2019 йил Гран-при ( Озарбайжон Баку)1-ўрин.4.Осиё ва Океания (Қозоғистон) 2-ўрин.5.2019 йил Гран-при(Ўзбекистон)1-ўрин.6.2021 йил 19 июнь кунида бўлиб ўтган Гран-при (Англия) чемпионатида фахрли биринчиликни олиб паралимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. ФАРАНГИЗ ХАЖИЕВАЎзбекистон ва Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпонати йўлланмаси соҳибаси. Мусобақаларда нуфузли 1-2-3-ўринларни эгаллаб келган. Бу спортчимиз Боғотнинг Қипчоқ қишлоғида туғилган . Дастлаб 2008-2014 йиллар Боғот туманидаги 13- сонли мумум таълим мактабида билим ўзлаштирди. Шундан кейин 2014 йилдан 2020 йилгача Урганч ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб- интернати ўқувчиси ,2020 йилдан Урганч давлат университети талабаси ҳисобланади. ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ: 1.2019 йил Осиё кубоги(Қирғизистон)2-ўрин.2.2019 йил Осиё кубоги(Ўзбекистон) 3 -ўрин.3.2019 йил Ўзбекистон чемпионати(Тошкент)1-ўрин.4.2020 йилда Ўзбекистон чемпионати(Тошкент)1-ўрин.5.2021 йил Гран-при (Тошкент)3 ўрин.6.2021 йил Осиё чемпионати(Қирғизистон)3-ўрин.7.Жаҳон чемпионати (Венгрия, Будапешт шаҳри) 3-ўрин ва олимпиадага йўлланмани қўлга киритди. Токиога кетиши олдидан спортчиларимиз билан туман ҳокими Шавкат Яхшибаев суҳбатлашди ва спортчиларга Япония мезбонлик қиладиган 32- ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда Паралимпия ўйинларида иштирок этиб, Ватанимиз байроғини кўкларга кўтаришига ишонч билдирди, омадлар тилади. Оқ йўл, сизларга Боғотнинг марду майдон Тўмарислари ва Паҳлавон Маҳмудлари! БИЛИБ ҚЎЙИНГ, СИЗНИ СЕРҚУЁШ ЮРТИМИЗ ЎЗБЕКИСТОН, ГЎЗАЛ ВОҲАМИЗ ХОРАЗМ, ОНА- ЮРТИНГИЗ БОҒЛАР ЭЛИ БОҒОТ КУТИБ ТУРИБДИ. СИЗЛАРГА ЯРАТГАННИНГ НИГОҲИ ТУШСИН, ОМАД ЁР БЎЛСИН!
24-07-2021, 04:26
Вернуться назад