DataLife Engine / Боғот туманида фуқаролар қабули кун давомида ўтказилмоқда

Боғот туманида фуқаролар қабули кун давомида ўтказилмоқда

Боғот туманида фуқаролар қабули кун давомида ўтказилмоқда Боғот тумани ҳокимлигида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари мурожаатларни тинглаб, фуқароларга амалий ёрдам бермоқдалар. Жумладан, бугун «Ҳунарманд» маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Нилуфар Сапаеванинг ўзининг паррандачиликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида тадбиркорлигини кенгайтириш режасига биноан кредит олиш бўйича қилган мурожаати тегишли ташкилотлар томонидан ижобий ечимини топди. Фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар жойида масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинмоқда. Эслатиб ўтамиз, куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилишга ажратиши бўйича топшириқ берган эди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
24-07-2021, 04:28
Вернуться назад