DataLife Engine / КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНМОҚДАМИ...!?

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНМОҚДАМИ...!?

Боғот тумани деҳқон бозори асосий дарвозалар назоратга олинган бўлиб, мазкур бозорга ташриф буюрувчи ҳар бир фуқаролар тиббий ниқоб таққан ҳолда ва қўллар махсус антисептик воситалар билан дезинфекция қилингандан сўнг бозор ҳудудига киритилмоқда. Бу албатта аҳоли ўртасида касалликлар тарқалишини олдини олишга хизмат қилади. Туман СЭО ва ЖСХ ходимлари томонидан бозорда мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. 25 июль куни сотувчи ва харидорлар ўртасида карантин қоидаларига риоя қилинишлигини назоратга олинди. Бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларни пандемия даврида ниқобсиз юрмаслигини гигиена қоидаларига риоя қилишлари, нарх- наво, айниқса гўшт маҳсулотларининг арзон сотилиши бўйича ҳамда аҳолини коронавирусдан сақланиши ва белгиланган тартиб қоидаларга риоя этилиши бўйича туман ҳокимининг 1- ўринбосари Санжарбек Қурбонов бошчилигидаги масъул раҳбарлар назорат тадбирларини олиб бормоқдалар.
25-07-2021, 10:54
Вернуться назад