DataLife Engine / ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ Бугун Боғот туманида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда 1- сектор ҳудудидаги «Ўзбекистон», «Навбаҳор» маҳаллалари фуқароларининг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини Боғот тумани ҳокимининг 1- ўринбосари Санжарбек Қурбонов бирма бир тинглади ва ечимига алоҳида эътибор қаратди. Қабулда асосан фуқаролар томонидан билдирилган тадбиркорлик учун ер, кредит, ишга жойлашиш, йўл, уй-жой, моддий ёрдам, кадастр, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди. Бугун қабулда 32 та мурожаат келиб тушди, 24 мурожаат ижобий ҳал этилди, 5та мурожаат назоратга олинди, 3 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қабул давомида мурожаатларнинг ижроси юзасидан тегишли ташкилотларга ҳокимнинг биринчи ўринбосари томонидан топшириқлар берилди. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
28-07-2021, 05:42
Вернуться назад