DataLife Engine / ҚАЛАЖИҚҚАЛЪА - ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИГИНИНГ САЙЁҲЛИК САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ МАҚСАДИДА БОҒОТ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

ҚАЛАЖИҚҚАЛЪА - ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИГИНИНГ САЙЁҲЛИК САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ МАҚСАДИДА БОҒОТ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Боғот тумани ҳокимлиги ҳамда ОАВ вакиллари, Хоразм вилоятидаги туманларнинг ахборот хизмати раҳбарлари, блогерлар билан бугун 28 июль куни Боғот туманидаги Қалажиққалъа дам олиш масканида медиа-тур ўтказилди. Медиа-тур давомида иштирокчилар «ҚАЛАЖИҚҚАЛЪА - ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИГИНИНГ САЙЁҲЛИК САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ МАҚСАДИДА БОҒОТ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР» ҳамда тадбиркорлар томонидан экотуризмни ривожлантириш соҳасида амалга ошираётган янгиликлар билан яқиндан танишдилар. Медиа- тур Туркманистон билан чегарада жойлашган «Қалажиққалъа» маҳалласида бўлиб ўтди. Медиа- тур Хоразм вилояти АОКА бошқармаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Боғот тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Медиа-тур бўйича видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда батафсил ёритилади.Медиа- турда фаол иштирок этган барча ОАВ вакилларига, Матбуот котибларига ва блогерларга Боғот тумани ҳокимлиги ўзининг самимий миннатдорлигини билдириб қолади.
28-07-2021, 07:03
Вернуться назад