DataLife Engine / «ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН ИЖРОСИ АМАЛДА

«ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН ИЖРОСИ АМАЛДА

«ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН ИЖРОСИ АМАЛДА Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили тўғрисида»ги қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида Боғот тумани ҳокимининг Фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур ишчи гуруҳ томонидан Боғот туманининг марказий кўчаларидаги ёзувлар ҳамда давлат идоралари, хусусий корхоналар, озиқ-овқат ва кийим-кечак дўконлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари олдига ўрнатилган пешлавҳалар, баннерларда акс этган ёзувлар, улардаги турли хилдаги хатоликлар ҳамда уларнинг «Давлат тили тўғрисида»ги қонунга мувофиқлиги ўрганилиб чиқилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар ҳамда уларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар масъулларига Боғот тумани ҳокими маслаҳатчиси Дилафруз Абдуллаева томонидан кўрсатмалар берилди.Бу юзасидан ишчи гуруҳ тумандаги ишларни изчиллик билан давом қилдиради. БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
28-07-2021, 07:07
Вернуться назад