DataLife Engine / Боғотлик юртдошимизнинг муваффақияти.

Боғотлик юртдошимизнинг муваффақияти.

Боғотлик юртдошимизнинг муваффақияти. Куни кеча Россия Федерациясининг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири бўлган Москва Олий Иқтисодиёт мактабидан хушхабар келди. Боғотлик юртдошимиз Урганч Давлат университетининг инглиз тили филологияси факультети битирувчиси Турсунов Асадулла Отабой ўғли шу йилнинг апрел-май ойларида Россия Федерациясининг Олий Иқтисодиёт мактаби университети (ВШЭ-Высшая школа экономики ) ҳалқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва дунё бўйлаб иқтидорли ёшларни олий ўқув юртининг магистратурасига жалб қилиш максадида халқаро танлов эълон қилган эди. Юртдошимиз Урганч Давлат университетининг инглиз тили филологияси факультети битирувчиси Турсунов Асадулла Отабой ўғли эълон қилинган кўп босқичли танловнинг барча босқичларида муваффақиятли катнашиб юқори самарадорликга эришганлиги учун магистратура нинг биринчи курсида 50% грант асосида ўқиш ҳуқуқини ютиб олганлиги юртдошимиз Асадулла учун қувонарли холат бўлди. Россия Федерациясининг Олий Иқтисодиёт мактаби университети дунёда етакчи ўринга эга бўлиб шахсан Россия Федерацияси президенти В.В.Путин рахбарлигида ташкил килинган эди. Хозирги кунда мазкур университетнинг талабалари Россиянинг етакчи иқтисодчи олимлари томонидан иқтисодиёт , ахборот технологиялари , ҳалқаро дипломатик алоқалар, ва юриспруденция сохасида ўқитилиб келинмоқда. Турсунов Асадулла Отабой ўғли хозирги кунда барча сохада эҳтиёж сезилаётган Ахборот технологияси ( IT ) йўналиши бўйича магистратура магистрига айланди. Юртдошимизнинг илм фан чўққиларини қунт билан эгаллаб юртимиз ривожига ўз ҳиссасини муносиб равишда қўшишига ишонамиз ва ишларига омад тилаймиз. Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати .
28-07-2021, 07:08
Вернуться назад