DataLife Engine / Хоразм вилоят суди раиси томонидан 2021 йилнинг 10 июль куни тасдиқланган “Медиа-режа” ижроси юзасидан

Хоразм вилоят суди раиси томонидан 2021 йилнинг 10 июль куни тасдиқланган “Медиа-режа” ижроси юзасидан

Хоразм вилоят суди раиси томонидан 2021 йилнинг 10 июль куни тасдиқланган “Медиа-режа” ижроси юзасидан Жиноят ишлари бўйича Боғот туман судининг раиси Ҳ.Саидов Боғот туманидаги 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида аҳоли билан Хоразм вилоят суди раиси томонидан 2021 йилнинг 10 июль куни тасдиқланган “Медиа-режа” ижроси юзасидан тарғибот йиғилишини ўтказди ва унда 15 нафар фуқаролар қатнашди. Йиғилишда суд раиси Ҳ.Саидов, одам савдосининг кўп учрайдиган турлари ва унга тайинланадиган жазо ҳақида ҳамда суд-ҳуқуқ тизимига алоқадор қонунчиликдаги ўзгаришлар ва сайлов қонунчилигидаги янгиликлар хусусида тушунтириш ўтказиб, қуйидагиларга тўхталди. Жумладан, дастлаб одам савдосининг кўп учрайдиган турлари ва унга тайинланадиган жазо ҳақида маъруза қилди.Хусусан, одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилишдир деб айтиб ўтди ва бу бўйича қандай жазо тайинланишини тушунтирди. Одам савдоси жиноятига қўл урган шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жавобгарликка тортилишларини билдирди. Шунингдек, суд раиси Ҳ.Саидов ўз маърузасида суд-ҳуқуқ тизимига алоқадор қонунчиликдаги ўзгаришлар ва сайлов қонунчилигидаги янгиликлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сонли ҳамда 2021 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-673-сонли қонунларининг мазмун–моҳиятини ва аҳамиятини тушунтирди.Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сонли Қонуни қабул қилинди.1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясига шу пайтгача 14 марта ўзгартиш киритилган бўлиб, қайд қилинган қонун охирги ўзгартириш ҳисобланади. Қонун билан киритилган асосий ўзгартириш — суд тизимига тааллуқли (Конституциянинг 107-моддаси 1-қисми). Эндиликда Ўзбекистон Республикасида суд тизими, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари, туманлараро маъмурий судлардан иборат бўлиши белгилаб қўйилди. Бунгача суд тизимида туман маъмурий судлари ҳам мавжуд бўлган бўлса, эндиликда ҳар бир вилоятда битта туманлараро маъмурий суд ташкил этилди.Шунингдек, вилоят миқёсидаги фуқаролик ишлари бўйича судлар, жиноят ишлари бўйича судлар ҳамда иқтисодий судлар алоҳида бўлган бўлса, энди ушбу судлар ягона умумюрисдикция судларига бирлаштирилди.Суд раиси Ҳ.Саидов ўз маърузасида сайлов қонунчилигидаги янгиликларни ҳам қисқача тушунтириб ўтди. Хусусан бош қомусимизга кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларга сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз ҳоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланишини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Мурожаатномасида, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлсада, афсуски, ҳанузгача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганлигини таъкидлаб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эди деб таъкидлади. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинди, Сенат томонидан 28 февралда маъқулланди ҳамда 2019 йилнинг 25 июнь куни Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланиб, расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киритилди. Мазкур Сайлов Кодекси 18 та боб ва 103 та моддадан иборат бўлиб, бир қатор янгиликларни ўз ичига олганлигини ҳам тушунтириб ўтди. Жумладан, Қонунчилик палатасида Экоҳаракат вакиллари учун квота ажратиш институти тугатилди, номзодларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кўрсатиш тартиби бекор қилинди, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тартиби қонунан тартибга солинди, сиёсий партиялар томонидан имзо йиғишда сайловчилар томонидан бир қанча партияларни ёқлаб имзо қўйиш имконияти берилди, сайлов участкаларида участка сайлов комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённомасининг зудлик билан жамоатчилик муҳокамаси учун 48 соатдан кам бўлмаган вақтда илиб қўйиш тартиби ўрнатилди, участка сайлов комиссияларининг овоз бериш жараёни тугагандан кейин амалга оширадиган аниқ ҳаракатлари назарда тутилди (овозларни санаш, баённомаларни тузиш, округ сайлов комиссиялари билан ўзаро алоқалари ва ҳ.к.), участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокама этиладиган ва тавсия этиладиган участка сайлов комиссиялари аъзолари номзодлари бўйича жамоат бирлашмалари ва ташкилотларининг таклифлари олиниши тартиби ўрнатилди, сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши ўнг фоиздан ошмаслиги тартиби ўрнатилди, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилди, Қонунчилик палатасига, маҳаллий Кенгашларга сайлов бир вақтда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловни ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузиш тартиби ўрнатилди, сайловларда овоз бериш вақти 08:00дан 20:00гача этиб белгиланди, сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишлиги ва бошқалар белгиланганлигини айтиб ўтди. Йиғилиш якунида суд раиси Ҳ.Саидов иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берди.
29-07-2021, 05:05
Вернуться назад