Боғот туманидаги 14-сон мактабда "Хоким дарси" бўлиб ўтди.
Унда Боғот тумани хокими Ойбек Холбоев ўкувчиларга махорат дарси ўтди. Туман хокими ўз дарсини Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ўкувчилар билан жўр овозда куйлаш билан бошлади. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича қилинган тизимли ишлар билан танишиб, ўғил-қизлар билан Ўзбекистон халк шоири Эркин Вохидов, Зулфияхоним, қардош халқ адабиёти намоёндаси Расул Хамзатов асарлари юзасидан савол-жавоб қилди, шунингдек, уларнинг шеърларини ифодали тарзда ўқиб берди. Шу билан бирга ўқувчиларга зарур тавсиялар берди. Дарс машғулоти қизгин бахс-мунозараларга бой бўлди. Боғот тумани хокими Ойбек Холбоев томонидан ўтилган дарс ўқувчиларга кўтаринки кайфият бағишлаб, уларнинг келажакда комил инсон бўлиб етишишларида мухим туртки бўлди, десак муболаға бўлмайди. Туман хокимига мактаб ўқувчилари ва бутун жамоа номидан миннатдорчилик билдирилди.
3-02-2020, 01:47
Вернуться назад