DataLife Engine / МУРОЖААТЛАРНИНГ ИЖРОСИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

МУРОЖААТЛАРНИНГ ИЖРОСИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

МУРОЖААТЛАРНИНГ ИЖРОСИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ Боғот тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қурбонов томонидан туман доирасида ижтимоий тармоқларга чиққан ҳамда Боғот тумани ҳокими бот каналига келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда қабул жараёнида муҳлат талаб этанлиги сабабли ечими кечикаётган мурожаатлар, фуқаролардан оғзаки ва ёзма равишда келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида ижро этилмаганлари бирма бир муҳокама этилди. Барча соҳалар бўйича туман ҳокимлиги ходимларидан тегишлилигича белгилаб берилган топшириқлар ижроси бўйича ҳисоботлар олинди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қурбонов ҳокимлик ходимларининг мурожаатлар билан ишлаш жараёнини таҳлил этиб, ўз ишига совуққонлик билан қараётган ва фуқаролар мурожаати ижросини ўз вақтида бажармаган ходимларга қатъий огоҳлантиришлар берди ҳамда давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилишлари лозим» эканлигини тушунтирди ва тавсиялар берди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
31-07-2021, 05:24
Вернуться назад