DataLife Engine / МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА

МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА

МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора- тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Боғот туманида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш бўйича қабуллар туман ҳокимлигида ва маҳаллаларда давом этмоқда.Хусусан, куни кеча кечгача Боғот тумани ҳокимлиги биносида ҳоким ўринбосарлари томонидан мурожаатлар тингланиб, ижроси таъминланди. «Аёллар дафтари»га киритилган «Ашхобод» маҳалласида яшовчи И.Отаниёзова, И.Маткаримоваларнинг мурожаатларни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қурбонов томонидан ижобий ҳал этиб берилди. Муаммоларни бартараф этишда барча сектор раҳбарлари халқ билан мулоқотда қилмоқдалар. Муддат талаб этиладиган мурожаатларнинг ижроси қаттиқ назоратга олинган, фуқароларнинг узоғи яқин бўлиши учун маҳаллаларда учрашувлар ўтказилмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
31-07-2021, 05:32
Вернуться назад