DataLife Engine / РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот туманидаги «Ашхобод» маҳалласида яшовчи хотин-қизларнинг мурожаати, муаммолари акс этган видео тарқатилди. Бу юзадан туман ҳокими маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1- ўринбосари Малика Матмуротова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вазиятни ўрганди ва ҳолат юзасидан интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ўрганиш давомида «Аёллар дафтари»га киритилган И.Отаниёзовага тикув машинаси берилди, фуқаро И.Маткаримовага янги телевизор сотиб олиши учун кам фоизли кредит ажратиш чораси кўрилди. 0,5 ставкада ишлаётган фуқаронинг мурожаатини ҳал қилиш ва талабини ижро этиш ташкилот раҳбари Қ.Раджабовга топширилди, ижроси бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади. Видеолавҳада ҳокимиятда тушлик 12.38да бошланган дейилган гап мутлақо нотўғри, чунки туман ҳокимлиги ходимларининг тушлик вақти 13.00дан 14.00гача белгилаб қўйилганини, бу қоидага барча риоя этаётганини ҳамда ушбу ҳолатгларга ойдинлик киритилганини билдирамиз.
2-08-2021, 06:42
Вернуться назад