DataLife Engine / КОНФЕРЕНЦИЯ-БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИДИР!.

КОНФЕРЕНЦИЯ-БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИДИР!.

КОНФЕРЕНЦИЯ-БУЮК КЕЛАЖАК КАФОЛАТИДИР!.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари алоқаларининг юқори даражада шаклланишига хизмат қилиши шубҳасиз. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган энг долзарб ва амалга оширилиши лозим бўлган масалалардан кўзланган асосий мақсад ҳам, қарийиб икки миллиард аҳоли яшайдиган Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг ҳар томонлама гуллаб яшнаши йўлида ўзаро ҳурмат, бир-бировга ишонч ва дўстона муносабат асосидаги фаолиятни йўлга қўйишдан иборат. Форум иштирокчилари мамлакатимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорликлар ва чексиз юксалишларни ўз кўзлари билан кўриб, ҳамда Конференцияда кўтарилган масалаларнинг ижобий ҳал қилиниши ҳар бир мамлакат учун энг муҳим эканига амин бўлдилар. Айниқса, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жанобларининг Форумни қўллаб-қувватлагани, барча ватанпарвар ва табиатсевар юртдошларимиз қалбида Муҳтарам Юртбошимизга бўлган янада юксак ҳурмат ва чексиз ишончнинг ортишига сабаб бўлди. Халқаро Конференцияда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон, дунёдаги 44 та мамлакатдан ва 30 га яқин халқаро ташкилотлардан вакил бўлиб келган 600 нафар сиёсатчи, иқтисодчилар икки кун давомида ечимини кутаётган энг долзарб масалалар бўйича истиқболли режаларни тузиб, уни ҳаётга тадбиқ қилиш борасида ҳамкорликда ишладилар. Ҳақиқатан ҳам тарихимизга назар солсак, Марказий ва Жанубий Осиё узоқ асрлар давомида буюк ипак йўлини боғлашга хизмат қилиб келган. Бу ҳақда қадимги юнон тарихчиси Страбон ҳам ўз асарларида Окс дарёси – ҳозирги Амударё бўйлаб “Каспий ва Қора денгиз орқали Европага маҳсулотлар етказилган”ини қайд этган. Конференция иштирокчиларининг эътиборига “Яшил” иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш ва экология масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, Марказий ва Жанубий Осиёнинг барча мамлакатларида жадал саноат ва демографик ўсиш жараёни глобал иқлим ўзгаришлари шароитида юз бераётгани, бундай вазиятда сув ресурслари тақчиллиги, атроф-муҳит ва атмосферанинг ифлосланиши, тупроқ қатламининг емирилиши ва чўлланиш барчамизга дахлдорлиги, тобора умумбашарий тус олиб бораётган Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият экологик таҳдидларнинг ўта салбий таъсирига яққол мисол бўлиши, бу фожеанинг оқибатларини юмшатиш, келгусида инсониятни бундай офатлардан огоҳ этиш учун барча чораларни кўришимиз кераклиги ҳамда бу борада табиат билан уйғун бўлишга интилиб яшаган аждодларимизнинг тажрибасига таянишимиз зарурлиги ҳавола қилинди. Конференцияда ёшларга эътибор ва ғамхўрлик масаласи алоҳида қайд этилди. Ёшлар – барчамизнинг бебаҳо бойлигимиз экани, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга барча зарурий имкониятларни яратиб бериш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Давлатимиз раҳбарининг Ёшлар масаласида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида доимий фаолият юритадиган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ёшлари кенгашини тузишни таклиф қилганликлари мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизини ташкил қиладиган ёшларнинг қалбларини қувончларга тўлдирди. Ушбу Конференция мамлакатларимизнинг гуллаб яшнаши ва халқларимизнинг бахту саодати йўлида буюк келажакнинг кафолатидир!. Улуғбек ИбраҳимовЎзбекистон Экологик партияси Боғот туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутатиБоғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати  
2-08-2021, 06:47
Вернуться назад