DataLife Engine / ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ БЎЙИЧА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ БЎЙИЧА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛМОҚДА

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ БЎЙИЧА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛМОҚДА Бугун юртимизда қулай ишбилармонлик муҳити шакллантирилгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, бу борада кенг имтиёзлар тизимининг жорий этилгани самарасидир. Боғот туманида бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ишбилармонлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Айни дамда Боғот тумани ҳокимлигида туман прокурори А.Рузметов ва ҳокимнинг 1- ўринбосари С.Қурбонов бошчилигида 2021-2022 йилдаги инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиш жараёнидаги муаммолар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилмоқда. Тадбиркорларга кредит ажратиш юзасидан вужудга келган муаммолар, тадбиркорлар фаолиятида учраётган тўсиқлар ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муаммоларнинг ижобий ҳал қилиниши учун туман ҳокимлиги томонидан масъулларга қатъий топшириқлар берилди. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
2-08-2021, 06:49
Вернуться назад