DataLife Engine / Ҳудудимизда биронта ҳам ёшлар эътиборсиз қолмайди

Ҳудудимизда биронта ҳам ёшлар эътиборсиз қолмайди

Ҳудудимизда биронта ҳам ёшлар эътиборсиз қолмайди Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан белгилаб берилган муҳим вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш, бу борада тизимли ишларни йўлга қўйиш борасида Боғот туманида барча кучлар сафарбар қилинган. Айниқса, ёшлар бандлиги ва бу орқали уларнинг даромад топишларини таъминлаш, уюшмаган ёшларни аниқлаш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг касбий қизиқишлари ва келажак режаларини аниқлаб, уларни касбга йўналтириш ишларида Ёшлар агентлиги туман бўлинмаси ходимлари томонидан ёшларга субсидиялар ажратиш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Сўзимизнинг исботи шуки, Боғот тумани «Маънавият» маҳалласида яшовчи Чаросхон Ражабовага ҳам тикувчилик фаолиятини йўлга қўйишида туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар агентлиги ходимлари яқин кўмакчи бўлдилар. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
2-08-2021, 06:50
Вернуться назад