DataLife Engine / «МАҲАЛЛАСИ ОБОДНИНГ КЎНГЛИ ҲАР КУН ШОД БЎЛАДИ»

«МАҲАЛЛАСИ ОБОДНИНГ КЎНГЛИ ҲАР КУН ШОД БЎЛАДИ»

«МАҲАЛЛАСИ ОБОДНИНГ КЎНГЛИ ҲАР КУН ШОД БЎЛАДИ» Давлатимиз раҳбари томонидан чекка қишлоқ аҳолисининг шаҳардагидан кам бўлмаган ҳолда яшашлари учун маҳаллага берилаётган эътиборнинг яққол кўринишларидан бири «Обод маҳалла» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг турмуш шароитини фаровон бўлишига, уларнинг оилаларида иқтисодларини яхшиланишига сабаб бўлмоқда.Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими Насиббек Қаюмжонов туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳамкорлигида Боғот туманидаги «Ортиқ Отажонов»маҳалласидаги олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ўрганиш жараёнида «Ортиқ Отажонов» маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди. Маҳалла аҳолиси шу кунга қадар муаммо бўлиб келган ичимлик суви муаммоси ҳал бўлгани, электр кучланиши сифати яхшиланганлигини, равон йўллардан мамнунлигини билдирдилар. Н.Қаюмжоновни «Ортиқ Отажонов» маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан МФЙ раиси таништириб борди. Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  
4-08-2021, 10:26
Вернуться назад