DataLife Engine / АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ МАСАЛАСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ МАСАЛАСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ МАСАЛАСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини шакллантириш масалаларига бағишланган семинарда бевосита аҳоли мурожаатлари билан ишловчи Боғот туманидаги тегишли ташкилотларнинг масъуллари туман студиясидан иштирок этди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов сўзга чиқиб, жорий йилнинг 23 июль санасида давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси хусусида тўхталдилар. Семинар савол- жавоб тарзида ташкил этилди. Боғот тумани прокурори А.Рузметов мурожаатларнинг ижросини таъминлашдаги айрим муаммоли вазиятлар юзасидан вилоят студиясидан қатнашаётган масъулларга саволлар билан мурожаат этди ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш даврида зарур бўлган жавоблар олинди.
4-08-2021, 10:27
Вернуться назад