DataLife Engine / ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИ ТОПШИРИҚЛАРИ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН

ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИ ТОПШИРИҚЛАРИ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН

ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИ ТОПШИРИҚЛАРИ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти туман бўлинмаси ижрочи директори Ф.Усмонова COVID-19 касаллигининг тарқалишининг олдини олиш бўйича буклетларни ҳар бир ташкилотга ва ҳокимлик биносига мурожаат биланыкелган фуқароларга тарқатмоқда. Буклетларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги инфографикаларда тушунтирилган. Бугун тумандаги ташкилот ва корхоналарда карантин қоидаларига риоя этишини таъминлаш борасида ташвиқот-тарғибот ишлари ва аҳолининг тўлиқ эмланиши зарурлиги юзасидан тарғиботлар ўтказилмоқда.Қайд этиш керакки, туманимиздаги корхона, муассаса, масжиду бозорларда, йўналишсиз таксиларда, маҳалладаги ҳовли уйларда ҳам эмланиш инсон ҳаёти учун зарурлиги тушунтирилиб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Боғотликлар ҳар қандай муаммони, ваҳимасиз ҳамжиҳатлик билан енгишга тайёр ҳолда «Биз огоҳмиз, сени вакцина билан енгамиз коронавирус!» шиори остида меҳнат қилмоқдалар. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
4-08-2021, 10:36
Вернуться назад