DataLife Engine / Бугунги кунгача президентлик сайловидаги 2 нафар номзоднинг исми маълум қилинди.

Бугунги кунгача президентлик сайловидаги 2 нафар номзоднинг исми маълум қилинди.

Нарзулла Обломуродов – Экопартиядан. У 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1996 йилда ЖИДУ, 2000 йилда Бирмингем университети (Буюк Британия)ни тамомлаган. Олий таълим, банк-молия соҳаси тизимида, шунингдек, Президент Администрациясида турли лавозимларда фаолият юритган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент, рус ва инглиз тилларини билади. «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган. 3 нафар фарзанднинг отаси. Баҳром Абдуҳалимов – «Адолат»дан. У 1959 йилда Тошкентда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. ФАда турли лавозимларда, шунингдек, президенти маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритган. Профессор, тарих фанлари доктори, рус, араб, инглиз тилларини билади. “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. 3 нафар фарзанди бор. Сайлов кодексига мувофиқ, МСК партия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 5 кунлик муддатда кўриб чиқиб, ариза қаноатлантирилган ҳолатда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига рўйхатга олинганлик гувоҳномаси ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Ушбу талаблар ижроси бажарилгандан сўнг, партиянинг навбатдаги Қурултойида номзод кўрсатиш масаласи кўриб чиқилиши режалаштирилади. Яқин кунларда қолган партиялар ҳам ўз номзодларини эълон қилиши кутилмоқда.
5-08-2021, 04:21
Вернуться назад