DataLife Engine / «Ёшим 55 да зарур иш стажига эга эмасман. Пенсияга чиқа оламанми?» САВОЛГА БОҒОТ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ Я.БОЛТАЕВ ЖАВОБ БЕРАДИ

«Ёшим 55 да зарур иш стажига эга эмасман. Пенсияга чиқа оламанми?» САВОЛГА БОҒОТ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ Я.БОЛТАЕВ ЖАВОБ БЕРАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон карори билан тасдиқланган «Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофик, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган фуқароларга қуйидаги ёшдан нафака тайинланади.эркакларга — 65 ёшга етганларида;аёлларга — 60 ёшга етганларида тайинланади. Ҳақ тўланадиган иш бажараётган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно)шахсларга ёшга доир нафақа тайинланмайди.Иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикасининг «Оила кодекси»га мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахс бўлмаган тақдирда тайинланади.
5-08-2021, 04:46
Вернуться назад