DataLife Engine / Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

оғот тумани ҳудудида дарё ва кўплаб сойлар, канал мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва шундай ҳолатлар содир бўлганда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади. Рейдлар кўп ўтказилаётганига сабаб, жорий йил ёз мавсумининг шу кунига қадар Хоразм вилояти ҳудудида турли ёшдаги фуқаролар чўмилиш таъқиқланган худудларда чўмилиб, ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувда чўкиб кетиш холатлари аниқланиб ноҳуш вазиятлар бўлаётгани сабаб бўлмоқда. Чўмилиш мавсумида қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида аҳоли чўмилишини чеклаш, юқоридаги каби сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан Боғот тумани Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан 32 маротаба рейд ўтказилиб, 328 нафар турли ёшдаги болалар ва фуқароларга қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида чўмилаётган аҳолини чўмилишига йўл қўймаслик ва чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.Айниқса, тегишли хизмат мутахассислари томонидан чўмилиш мумкин бўлмаган сув ҳавзаларида, чўмилишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан шахарнинг айрим жойларида назоратсиз ўсмир ва ёш болалар томонидан чўмилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бизнинг келажагимиз бўлган ёшларимизни назоратсиз қолдирмайлик.Зеро, мавжуд сув ҳавзаларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш сиз-у бизнинг бу борадаги билим ва малакамизга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, фуқаролардан қуйидаги ҳолатларга йўл қўймаслик талаб этилади: - очиқ сув ҳавзалари – дарё, сой ва каналларда чўмилиш қоидаларини билмаган ҳолда чўмилиш;- спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатларда чўмилиш;- ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;- тунги вақтда чўмилиш;- тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;- чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш;- чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш қатъиян ман қилинади.
6-08-2021, 05:00
Вернуться назад