DataLife Engine / БОҒОТДА ҲАМ УЗУМДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИНАДИ

БОҒОТДА ҲАМ УЗУМДАН МЎЛ ҲОСИЛ ОЛИНАДИ

Боғотлик миришкорлар ана шу тамойиллар асосида чиройли бир тажрибага қўл урмоқдалар. Улар нафақат ҳовли-жойлари балки кўча бўйлари, ҳатто катта йўл устига ҳам сўрток қилиб узум етиштирмоқни ният қилишган. Боғот тумани ДСИ бошлиғи Х.Жуманиёзов ҳамда Хоразм вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи Ҳурмат Абдикаримовлар «Маънавият» маҳалласида бўлиб узумчи боғбонларнинг тажрибаси билан танишдилар. Ҳозирда «Маънавият» маҳалласидаги хонадонларда 40 гектардан кўп узумзор боғлар мавжуд. Ҳар бир хонадон ўртача 250-300 центнердан яъни 15 тоннагача ҳосил етиштириб сотади. Ҳар бир хонадон йилига ўртача 20- 30 миллион сўм даромад қилмоқда. Ҳалол меҳнат самарасидан аҳоли фаровон яшамоқда. Тумандаги барча маҳаллаларда узумчилик соҳасини ривожлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
6-08-2021, 05:03
Вернуться назад