DataLife Engine / ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИ ТОПШИРИҚЛАРИ АМАЛДА

ПРЕЗИДЕНТ СЕЛЕКТОРИ ТОПШИРИҚЛАРИ АМАЛДА

"Адолат"СДП Боғот тумани, туман Кенгаши депутати Отажон Матниёзов ва партия фаоли Саодат Машариповалар Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилдилар. "Янгиқадам"маҳалласида яшовчи Тоҳирова Севара турмуш ўртоғи Россияда ишлашга кетган, иш пайтида фавқулодда ходиса бўлиб томдан йиқилган ва оёқи синган шу сабабли пул масаласида мурожаат қилди. Мурожаати юзасидан депутатлик сўрови чиқариб ёрдам кўрсатилиши айтилди. Нурметова Дилдора тикув машинаси кераклиги юзасидан мурожаат қилди. Мурожаати юзасидан субсидия лойиҳаси асосида тикув машинаси олиб берилиши айтилди. Саидмуратова Ирода тикувчилик бўйича кредит сўраб мурожаат қилди. Ўттизбир млн тўртюзмиг сўм пул олиб бериш айтилди. "Олтинқум" маҳалласида истиқомат қилувчи Худайбердиева Маҳлиё уч фарзанди бор иккиси мактабга боради, уй олишида ҳам амалий ёрдам сўради, Маҳлиёнинг турмуш ўртоғини ишга жойлаштириш режалаштирилди. Болаларига ёрдам бериладиган бўлди. "Юксалиш" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Сапаева Саломат боласига Этик пойафзал тикадиган тикув машинаси сўраб мурожаат қилди, мурожаати юзасидан боласига этик пойафзал тикадиган тикув машинаси олиб бериладиган бўлди.
6-08-2021, 05:06
Вернуться назад