DataLife Engine / Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз Боғотлик бунёдкор қурувчилар!

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз Боғотлик бунёдкор қурувчилар!

Азиз бунёдкорлар!Ўзбекистонда август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан қурилиш соҳасида меҳнат қилаётган барча қурувчиларни, ишчи- ходимларни, усталар, муҳандислар, меъморлар, бунёдкор инсонларни қурувчилар куни муносабати билан самимий табриклайман. Халқимиз ҳаётини янаям обод қилишда, юртимиздаги янгиланишларни амалга оширишда, туманимиз марказида, чекка қишлоқларимизда кўркам биноларни барпо этишда жонбозлик кўрсатаётган барча бунёдкор инсонларга касб байрами муборак бўлсин дейман. Сизларга соғлик- саломатлик, куч- қувват ва оилавий хотиржамлик тилайман. Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз қурувчилар!
8-08-2021, 01:06
Вернуться назад