DataLife Engine / ИЖРО ИНТИЗОМИ - ДАВР ТАЛАБИ...

ИЖРО ИНТИЗОМИ - ДАВР ТАЛАБИ...

Боғот тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш ҳамда назоратини олиб бориш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни туман прокурори А.Рузметов ҳамда ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Қурбонов олиб борди.Йиғилиш давомида ҳужжатларни юритишда ижро интизомига амал қилиш, жараённи ҳар ойда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиш ҳолати, назорат картотекаларини доимий юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш ҳамда адлия органларининг давлат органлари ва ташкилотларига ҳужжатларни қонунийлигини таъминлашга ҳуқуқий-услубий кўмак кўрсатиш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Мутасаддиларга зарур тавсия, маслаҳат ва кўрсатмалар берилди.
9-08-2021, 01:21
Вернуться назад