DataLife Engine / ҲАРБИЙ ҚИСМДА «ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН» ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

ҲАРБИЙ ҚИСМДА «ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН» ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Боғот туманидаги 9203- чегара қисмда тадбир ўтказилди. Офицерлар Ч.Айтматов, Ўткир Ҳошимов, А.Орипов,Э.Воҳидов каби шоир ва ёзувчиларнинг шеърий асарларидан берилган саволларга жавоб бериб, ўзларининг китобга бўлган меҳр –эътиборини ва иқтидорларини намойиш этдилар. Фарғоналик оддий аскар И.Иномиддинов Қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг “Жамила”асаридан , Самарқандлик оддий аскар С.Сараев Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” асаридан оддий аскар Ж.Қурбонов ва Фарғоналик оддий аскар Д.Раҳмоновлар шоир ва ёзувчилар А.Орипов ва Э. Воҳидовнинг шеърий асарларидан олган маънавий ўгитларини ва бу асарларнинг ғоявий мазмуни қалбларида бир умр сақланишини айтиб, ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдирдилар. “Энг яхши китобхон”мавзусида ўтказилган бу тадбирда ҳарбий аскарлар маънавий озуқа олдилар.Тадбирда оддий аскар Ихтиёр Иномиддинов ўзининг зукколигини, қобилиятини намойиш этиб фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди.
9-08-2021, 01:30
Вернуться назад