Сенаторлар ва Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутатлари Богот тумани депутатлари ва фаоллари билан учрашдилар.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг депутатлик фаолиятларини тўғри ва самарали ташкил этишларига кўмаклашиш зарур тавсиялар бериш мақсадида Богот туманида сенаторлар Б.Тажиев, У.Шарипов, Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Ботир Ту́разодалар иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Унда, маҳаллий Кенгаш, маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари, маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги вазифалар белгилаб олинди. Депутат ўз фаолиятини қандай ташкил этади, депутат сайловчилар билан қандай мулоқот олиб бориши лозим, депутат сўрови нима, Маҳаллий Кенгашнинг иш тартиби қандай ташкил этилади, Маҳаллий Кенгаш кимларнинг ҳисоботларини ва ахборотларини эшитади каби саволларга Сенаторлар томонидан Богот тумани Кенгаши депутатларига батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, йиғилишда маҳаллий Кенгашнинг ҳар бир депутати Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 20 январдаги Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги ҳамда 2020 йил 24 январдаги Парламентга мурожаатидаги маърузаларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ўзларининг келгуси фаолиятларини йўлга қўйишлари тавсия этилди. Йиғилиш якунида Боготлик депутатларнинг барчаси, депутатларга каратилаётган эьтибор ва эьтирофдан рухланиб, янада янгича куч-гайрат билан фаолият юритишга бел боглаганликларини билдирдилар.
БОГОТ ТУМАНИ ХОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
7-02-2020, 02:44
Вернуться назад