DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҚОВУНЛАРИ ЭНДИ АНГЛИЯ БОЗОРЛАРИНИ ТЎЛДИРАДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҚОВУНЛАРИ ЭНДИ АНГЛИЯ БОЗОРЛАРИНИ ТЎЛДИРАДИ

Бугун 09.08.2021 йил куни туман ҳокими Шавкат Яхшибаев Англиялик тадбиркорлар Бахадур Мохаммед Фарид, Бахадур Мохаммед Хумоюн ҳамда Боғот тумани «Гулшан» маҳалласида жойлашган «PERFEKT LOGISTIKA» МЧЖ таъсисчиси, экспортёр Муҳаммаджон Абдиримов, Жаҳонгир Ғиёсовларни қабул қилди. Англиялик меҳмонлар Боғотнинг тилёрар ширин қовунларини экилган далаларда бўлишди ва мева қуритиш цехининг фаолияти билан танишди. Ҳоким музокара вақтида чет эллик тадбиркорларнинг Боғотда амалга оширишни кўзлаган режалари билан танишди ҳамда уларни қўллаб- қувватлади ва экспортга интилган инсонларнинг эртаси бор эканлиги тўғрисида, туманда энг долзарб вазифалардан бири экспортни ривожлантириш эканлиги хусусида ўз фикрини билдириб, давлатимиз раҳбарининг «Инсонлар дарду ташвишини ўйлаб яшаш, одамийликнинг - энг олий мезони» эканини таъкидлаб ўтди. Музокара келишувлари муваффақиятли якунланди.
10-08-2021, 11:54
Вернуться назад