DataLife Engine / ФАВҚУЛОДЛА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ БОҒОТ ТУМАНИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ФАВҚУЛОДЛА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ БОҒОТ ТУМАНИ ХОДИМЛАРИ ТОМОНИДАН РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Боғот тумани ҳудудида кўплаган каналлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун рейдлар кўп ўтказилаётганига сабаб, жорий йил ёз мавсумининг шу кунига қадар турли ёшдаги фуқаролар чўмилиш таъқиқланган худудларда чўмилиб, ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувда чўкиб кетиш холатлари аниқланиб нохуш вазиятлар бўлаётганидандир. Чўмилиш мавсумида қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида аҳоли чўмилишини чеклаш, юқоридаги каби сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан Боғот тумани Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан 36 маротаба рейд ўтказилиб, 398 нафар турли ёшдаги болалар ва фуқароларга қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида чўмилаётган аҳолини чўмилишига йўл қўймаслик ва чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.Айниқса, тегишли хизмат мутахассислари томонидан чўмилиш мумкин бўлмаган сув ҳавзаларида, чўмилишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан шахарнинг айрим жойларида назоратсиз ўсмир ва ёш болалар томонидан чўмилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бизнинг келажагимиз бўлган ёшларимизни назоратсиз қолдирмайлик.Азиз элдошлар!Боғот туманидаги мавжуд сув ҳавзаларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ишида барчамиз бир тану бир жон бўлайлик!
10-08-2021, 01:08
Вернуться назад