DataLife Engine / МАКТАБГА КИТОБЛАР СОВГА КИЛИНДИ.

МАКТАБГА КИТОБЛАР СОВГА КИЛИНДИ.

Богот туманидаги 21-сон умумий ўрта таълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича намунавий тўгараклар ва тадбирлар ташкил қилинди. Мактабга Калажиккальа 5-чегара пости офицерлари ташриф буюрдилар. Мактаб ўқувчилари ўртасида " Биз Ватаннинг эртаси” мавзусида у́тказилган тадбирда у́зларининг китобга бу́лган мехрини баён этдилар. Ушбу тадбирда ўқувчилар фаол қатнашдилар. Мактаб директори Шихназар Ёкубов Алишер Навоий хаёти ва ижоди хакида, “Донолар доноси” мавзусида маьруза килди.Тадбирда фаол қатнашган ўқувчилар мактаб маъмурияти ва офицерлар томонидан китоблар совға килинди. “Ёш адабиётшунос" тўгараги раҳбари она тили ва адабиёт фани у́китувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” мавзусида дарс машғулоти ўтказди. ” Ёш китобхон” тўгараги раҳбари, мактаб кутубхоначиси намунавий қилиб, у́з ишларини презентация килиб тушунтириб берди. Ёш авлод ўртасида спортни ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида спорт соғломлаштириш борасида мактабда стол теннис, шахмат ва шашка, Қувноқ стартлар, арқон тортиш мусобақалари мунтазам олиб борилмоқда. Тадбир якунида офицерлар мактаб кутубхонасига 50 дан ортик бадиий адабиётларни совга килишди. БОГОТ ТУМАНИ ХОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.  
7-02-2020, 02:45
Вернуться назад