DataLife Engine / ҲОКИМ МАКТАБЛАРДАГИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДА

ҲОКИМ МАКТАБЛАРДАГИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎРГАНМОҚДА

Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев 37- сон мактабда бўлиб, у ердаги қурилиш- таъмирлаш ишлари жараёнини кузатди ва ўқувчиларга яратилаётган шароитлар, янги ўқув йилига тайёргарлик масаласидаги муаммолар билан танишди. Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнини кузатиб, мактабдаги масъул раҳбарларга топшириқлар берди, мактаб ичкарисида хожатхоналарнинг ҳолатини, ошхона, кутубхоналарнинг аҳволини ўрганди. Болалар соғлом ва баркамол ўсишлари учун мактаб спорт залида янги имкониятлар қилиниб, ҳозирда қурилиш- таъмирлаш ишлари ниҳоясига етиш арафасида. Ўқувчилар учун кутубхоналар тайёр қилиб қўйилган. Боғот тумани ҳокимининг мактаблардаги тайёргарликлар жараёнини ўрганиши давом этмоқда.  
11-08-2021, 02:51
Вернуться назад