DataLife Engine / УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Шундай шукроналик кунларга бағишлаб куни кеча Боғот туманида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Боғот тумани Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Санъатбек Ражабов очиб берди. Юртимизда ва туманимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари борасида туман депутати Улуғбек Иброҳимов, «Ватанпарвар» ташкилоти Боғот тумани бўлими раҳбари Шоназар Раззоқов, кекса санъаткор Йўлдош Тожиевлар нутқ сўзладилар. Улуғбек Иброҳимов ўзининг «Жоним Боғотим» шеърини айтиб берди. Катта авлод вакилларининг тажрибаси ўрта ва кичик авлод учун ўрнак бўлди. Учрашувда сўзга чиққан бир гуруҳ меҳнат фахрийлари барчани байрам билан табриклаб, ўз тилакларини билдиришди. Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, янгиланаётган Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини билдирдилар. Ушбу “Уч авлод учрашуви” тадбири барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Тадбир якунида меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди. Тадбир давомида Ватан, бахт-саодат, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.
12-08-2021, 03:25
Вернуться назад